Баъзи кам суғориладиган ҳудудларда экинларни ёмғирлатиб суғориш асосий усул ҳисобланади.
Бу усулнинг юқори самарадорлиги, сувни тежаши (20—40%га) махсус суғориш тармоқлари қурилишини талаб қилмаслиги, далаларда ҳар йили текислаш тадбирлари ўтказишнинг шарт эмаслиги, суғориш вақтида тупроқда намнинг ортиши ҳамда шу суғорилаётган майдоннинг юзасида ҳаво ҳароратини пасайтириши билан ажралиб туради.
Бироқ тажрибалардан эгатларга сув тараб суғоришни ёмғирлатиб суғориш усулига бутунлай алмаштириб бўлмаслиги кўринди.
Шунинг учун ёзнинг иссиқ кунларида, карам бош ураётганида ёки картошка ҳосилга кирганда экинлар қўшимча равишда ёмгирлатиб суғорилади. Ёмғирлатиб сугоришнинг кенг миқёсда қўллаш кўп асбоб-ускуналар сотиб олишни тақозо қилади.
Шунингдек, ёмғирлатиб суғорганда ўсаётган экинларнинг майин тупроғи қатқалоқ бўлади, баъзи сабзавот экинлари ёш ниҳоллигида механик таъсирга сезувчан бўлганлиги учун тез зарарланиши мумкин.