⛰️1100  метр баландликда жойлашган, лалми ерда томчилатиб ўрнатиб 5 тонна ҳосил 🍒

💦 ⛰️1100  метр баландликда жойлашган, лалми ерда томчилатиб ўрнатиб 5 тонна ҳосил 🍒

12

Паркент тумани Цанганак қишлоғида денгиз сатҳидан 1100  метр баландликда жойлашган, лалми суғорилмайдиган ерларда ҳайратланарли натижаларга гувоҳ бўлиш мумкин. 70 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилиб, боғ яратилган. 6 турдаги гилос, нок, олма, олхўри, шафтоли ва узум каби мевали дарахтлар парваришланмоқда ва ҳосил олинмоқда. 

Ўтган йили гилоснинг 1 гектардан 4,200 тонна ҳосил олган бўлса, бу йили 5 тонна ҳосил олиш мўлжалланмоқда. Айни пайтда кўчатлар 5 йиллик.  Ушбу гилослар яхши парвариш қилинса, 30 йилгача ҳосил олиш мумкин. Гилослар Россия, Хитой ва Индонезияга экспорт қилинмоқда.