“Кенг қамровли” (CENTER PIVOT) тизими

💦 “Кенг қамровли” (CENTER PIVOT) тизими

12

“Кенг қамровли” (CENTER PIVOT) тизими– ҳаракатланадиган (ғилдиракли) минораларга бириктирилган қувурлар ёрдамида ишлайди. 
Тизим нархи – 1 гектарига 20-22 млн сўм, одатда ернинг реълифи ва жойлашишига қараб 50-100 гектаргача майдонларда фойдаланилади.
👍 Афзалликлари: сув тежалиши – 35-40 % гача, қўл меҳнати (сувчиларга бўлган талаб) 90 % гача, минерал ўғитлар 25-30 % гача тежалади, фойдаланиш муддати – 15-20 йил. 
👎 Камчиликлари: нотекис ва инфраструктура (электр узатиш столбалари, коллекторлар) бўлган майдонда жорий этишда қийинчиликлар юзага келади. Экинлар радиал суғорилади, атрофда 22% ер суғорилмасдан қолиб кетади. Суғорилмай қолган бурчак ер майдонларини суғориш учун қўшимча ускуна (пушка) ўрнатиш талаб этилади. 
✈️ Импорт/экспорт: АҚШ, Туркия, Испания ва Хитойдан импорт қилинади, хозирда 1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушурилган (2022 йилда).